Мухбирларни калтаклаган мулозим ишдан ҳайдалди

Чоп этиш

Zo'rTV телеканали мухбири ва тасвирчисини калтаклаган масъул ишдан олинди. Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» хабар бермоқда. 

14 август куни ижтимоий тармоқлар орқали «Кўприкқурилиш» трести УК томонидан амалга оширилаётган Тошкент халқаро аэропортига олиб борувчи йўл ўтказгич қурилиши объектида Zo'rTV телеканали мухбири ва тасвирчисига нисбатан хизмат фаолияти вақтида ҳақоратли сўзлар билан тасвирга олиш ишларига тўсқинлик қилгани ва куч ишлатгани ҳақидаги видеолавҳа тарқалганди.

«Ўзбекистон темир йўллари» AЖ раҳбарияти ОAВ вакилларига зўравонлик кўрсатиб, уларга қарши куч ишлатган ходим - «Кўприкқурилиш» трести унитар корхонаси отряд иш бошқарувчиси Н.Эшниязовнинг ишини кескин қоралаган. 

Мазкур ҳолат юзасидан зудлик билан ишчи гуруҳ тузилиб, бугуннинг ўзида Н.Эшниязов Меҳнат кодексининг тегишли бандларига асосан ишдан бўшатилди.  

Мавзу юзасидан фикр, мулоҳаза ёки қўшимча маълумотларингиз бўлса, Sangzor.uz Telegram канали орқали таҳририятга йўллашингиз мумкин.
Фикрлар (0)
Фикр билдиринг
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив