Мажбурий ижро бюроси Жиззах шаҳар бўлими томонидан фуқароларининг ҳуқуқ ва эркинлари ҳамда манфаатлари учун хизмат қилиб, кўпгина ижобий ишлар амалга оширилди.
Жумладан, Жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар судининг 02.12.2023 йилдаги ижро ҳужжатига асосан, қарздор Х.М ҳисобидан ундирувчи С.Б фойдасига йўл транспорт ҳодисаси натижасида етказилган 18.121.280 сум моддий зарар ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўлим иш юритувига жорий йилнинг 03 апрель куни келиб тушган.
Ижро ҳаракатлари давомида қарздор Х.М ҳисобидан суд қарорида кўрсатилган 18.121.280 сум моддий зарар пуллари тўлиқ ундирилиб, нақд пул шаклида ундирувчи С.Бга топширилиши таъминланди.
МИБ Жиззах шаҳар бўлими