Қирғизистоннинг Жалолобод вилояти Сузоқ туманида музқаймоқ ортилган кичик ҳажмли юк машинаси оммавий тадбир вақтида 29 нафар болани босиб кетди. Бу ҳақда "Nur.kz" хабар берди.
Қайд этилишича, 9 дан 16 ёшгача бўлган 29 нафар бола жароҳатланган. 18 нафар бола шифохонага олиб кетилган. Улардан 7 нафари реанимацияга ётқизилган. 3 нафарининг эса аҳволи оғир. 11 нафар болага воқеа жойида ёрдам кўрсатилиб, амбулатор даволанишга юборилган.
Дастлабки маълумотларга кўра, юк машинаси тепаликда тўхтаб турган. Кутилмаганда ҳайдовчисиз юк машинаси пастликка қараб ҳаракатланган ва республика танловида “Манас” достонини ижро этиш учун сафланган ўқувчиларни уриб кетган.