Сирдарё детективи. Браконьерлар экоинспекторларнинг қайиғини ёқиб юборишган ва уларни дарёга чўктиришга уринишган

Улашиш:

Тошкент вилоятидаги Сирдарё дарёсида балиқ овлаган браконьерлар экоинспекторларга ҳужум қилиб, уларни чўктиришга уринишган.  

Воқеа тафсилотларини Экология вазирлиги матбуот-хизмати маълум қилган. Оққўрғон тумани бўйлаб оқиб ўтадиган Сирдарё дарёси ҳудудида ўтказилган назорат тадбирида инспекторлар моторли қайиқда балиқ овлаш тўрлари ёрдамида ноқонуний балиқ овлаш билан шуғулланувчи фуқароларни пайқашган. Экологлар қонунбузарларга қараб йўл олишган.

Бироқ, браконьерлар қаршилик кўрсатишган-инспекторларга ҳужум қилиб, уларни сувга итариб юборишган ва чўктиришни истаб, резина қайиғига ўт қўйишган. Бироқ, улар дарё қирғоғигача сузиб боришга муваффақ бўлишган. Уларни кўриб, жиноятчилар воқеа жойидан қочиб кетишган.

Ҳуқуқбузарларнинг шахсини аниқлаш ва вазиятни ҳуқуқий баҳолаш учун ҳужжатлар Тошкент вилояти прокуратураси ва вилоят ички ишлар бошқармасига юборилган.

Эслатиб ўтамиз, март ойида Тошкент вилояти экологлари браконьерларнинг овланган икки юзта балиғини мусодара қилиб, балиқларни Чирчиқдаги мактаб-интернатига топширишган.

Шуни ҳам таъкидлаш керакки, Ўзбекистонда электр токи билан балиқ овлаш учун жиноий жавобгарлик жорий этилиши мумкин.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.