"Қийноққа солиш ва зулм қилиш йўқ." Даулетмурат Тажимуратов Омбудсманга колониядаги шароитлар ҳақида гапириб берган

Улашиш:

Нукусдаги тартибсизликлар бўйича асосий судланувчи, журналист Даулетмурат Тажимуратов Омбудсманга жазони ўтаётган колониядаги шароитлар ҳақида гапириб берган. Унинг сўзларига кўра, у ерда озиқ-овқат таъминоти яхши, тиббий ёрдам ўз вақтида кўрсатилади, қийноқ ва зулм қилиш йўқ. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

Олий Мажлиснинг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили ва жамоат гуруҳи аъзолари Навоийдаги 11-сонли колонияга ташриф буюришган. Улар маҳбуслардан, хусусан, колониядаги қийноқлар борасида сўров ўтказишган. Ташриф 5 январ куни бўлиб ўтган.

Хусусан, улар 2022 йилда Нукус тартибсизликларини уюштирганликда айбланган ва ушбу колонияда жазони ўтаётган Даулетмурат Тажимуратов билан суҳбатлашишган. Унинг сўзларига кўра, колония шароитлари ва озиқ-овқат таъминоти яхши, тиббий ёрдам ўз вақтида кўрсатилади, колонияда қийноққа солиш ва зулм ўтказиш йўқ.

Эслатиб ўтамизки, 2022 йил июль ойида Даулетмурат Тажимуратов Нукусда норозилик намойишини уюштирган. У ўзини Қорақалпоғистоннинг янги раҳбари этиб тайинлашни талаб қилган. 2023 йил январь ойида журналист тартибсизликлар уюштиришда айбдор деб топилган ва 16 йилга озодликдан маҳрум этилган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.