Аҳолининг эҳтиёжманд қатлами учун давлат божи камайтирилди

Чоп этиш

Жорий йил 16 январда қабул қилинган ЎРҚ-896-сонли қонун билан «Давлат божи тўғрисида»ги қонунга аҳолининг эҳтиёжманд қатламини қўллаб-қквватлашга доир қўшимча ва ўзгартириш киритилди.

Унга кўра, Ижтимоий ҳимоя ягона реестрида рўйхатга олинган шахсларга, шунингдек I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга давлат хизматлари марказлари ва (ёки) Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали давлат хизматларини кўрсатишда давлат божлари, йиғимлар ва бошқа ҳар қандай тўловлар бўйича 50 фоизлик чегирма қўлланилади.

Тадбиркорлик фаолияти мақсадларида ёки юридик шахснинг вакили сифатида мурожаат қилинган ҳоллар эса бундан мустасно.

Мавзу юзасидан фикр, мулоҳаза ёки қўшимча маълумотларингиз бўлса, Sangzor.uz Telegram канали орқали таҳририятга йўллашингиз мумкин.
Фикрлар (0)
Фикр билдиринг
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив