«Пахтакор» сотуви тўхтатилди

Чоп этиш

«Пахтакор» клуби вақтинча сотувдан олинди. Бу ҳақда Давлат активларини бошқариш агентлиги хабар бермоқда. 

«Тегишли хусусийлаштириш дастурларига мувофиқ, жорий йилнинг 16 январ куни Давлат активларини бошқариш агентлигининг расмий веб-сайтида «Пахтакор футбол клуби» МЧЖнинг 100 фоиз давлат улуши бўйича оммавий савдо жараёнлари бошланганлиги тўғрисида эълон берилган эди.

Ўтган давр мобайнида жамоатчилик томонидан билдирилган фикрларни ўрганган ҳолда, «Пахтакор футбол клуби» МЧЖнинг 100 фоиз давлат улуши бўйича оммавий савдо жараёнлари вақтинчалик тўхтатилганлиги маълум қилинади», дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча «Пахтакор» сотилиши расман маълум қилинганди. Шунингдек, клуб стадиони ва унинг атрофидаги ер масаласи ҳам жамоатчилик муҳокамасига сабаб бўлди.

Мавзу юзасидан фикр, мулоҳаза ёки қўшимча маълумотларингиз бўлса, Sangzor.uz Telegram канали орқали таҳририятга йўллашингиз мумкин.
Фикрлар (0)
Фикр билдиринг
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив