Зомби-вирус Ўзбекистонга хавф соладими?

Улашиш:

Олимлар Сибирнинг абадий музлигидан ёши 48 500 йил бўлган зомби-вирусларини топиб, уларни лаборатория шароитида жонлантиришгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Санэпидқўмита ахборот хизмати қўшимча маълумотлар улашди ва унинг Ўзбекистонга қанчалик хавф солиши ҳақидаги хавотирларга жавоб берди.

Энг қадимги намуна 16 метр чуқурликдаги ер ости кўлида топилган. Ушбу вирус одамлар ҳаёти учун ўта хавфли. Чунки инсон танаси бундай қадимий вируслар билан курашишга мослашмаган.

Олимлар маълум бўлган вирусларнинг бешта янги оиласини аллақачон аниқлади. Улар бир нечта вирус штаммларини жонлантиришди ва уларни патогенлик хавфини мавжудлигини аниқлишга эришишди.

Тадқиқотчилар «зомби-вируслар» деб атайдиган бундай патогенлар жамоат саломатлигига хавф солиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда. Инсон иммунитети турли хил вируслар билан алоқаси натижасида уларга қарши турғун иммунитет ҳосил қилган. Бироқ, инсоният илгари дуч келмаган қадимий штаммлар билан иммунитет бардош бера олмаслиги мумкин.

Сўнгги йилларда олимлар қадимги вируслар ва бактериялар билан боғлиқ таҳдид ҳақида кўпроқ гапиришмоқда. Ўн минглаб йиллар давомида улар абадий музликларда сақланган. Бироқ, ҳозирда абадий музликлар эриши оқибатида табиатга тарқалиш эҳтимоли мавжуд.

Франциялик олимларга кўра, бугунги кунда иқлим ўзгариши туфайли музликлар жуда тезлик билан эриб бориши сабабли, қадимий вируслар табиий шароитларда ҳам тирилиши мумкин. Шу ҳолатга тайёр бўлиш учун олимлар вирусларни лаборатория шароитида жонлантириб, уларга қарши профилактик ва эпидемияга қарши чора-тадбирлар кўришга тайёргарланишмоқда.

«Зомби-вируси» ёки бошқача «Пандоравирус» деб ҳам аталадиган вирус Ёқитистондаги кўлнинг тубида топилган.

Зомби-вируси – бу одамларни зомбиларга айлантирадиган вирус ёки касалликнинг умумий номидир. Зомби-вируси жуда юқумли ва зомби чақиши, қон, ҳаво томчилари ёки сув орқали инсон танасига кириши мумкин. Агар зомби-вируси жуда юқумли бўлса, инфекцияни юқтириш учун ҳатто мурдага ёки вируснинг бошқа манбасига тегиниш ҳам етарли бўлади.

Зомби вируси ўлган одамлар ва ҳайвонларнинг ҳужайраларининг ўсишини тезлаштириш орқали уларни қайта жонлантиришга қодир. Зомби-вируси тананинг энергияга бўлган эҳтиёжини камайтириши ёки қандайдир тарзда уларнинг сарфланишини камайтириши мумкин, чунки зомбилар бир неча ой овқатланмасдан юришлари мумкин. Вирус, шунингдек, зомби ичидаги мутацияга қодир ва уларнинг баъзиларига ноёб қобилиятларни беради.

Зомби вируси қандай йўллар билан юқади?

Ҳаво-томчи йўли билан:

Зомби-вируси ҳар қандай шаҳарда биотеррорчилар томонидан ҳаво томчилари орқали сепилиши мумкин. Бундай ҳолатда, жуда кўп одамларга бир зумда зомби-вируси юқади, натижада эса улар бир неча дақиқа ёки соат ичида зомбига айланиши мумкин. Бундай ҳолда, зомби-вирусининг тарқалишини бостириш қийин бўлади. Ҳаво орқали пуркалган зомби-вируси охир-оқибат концентрацияни хавфсиз даражага туширади ва хавф туғдиришни тўхтатади. Бу бир ёки бир неча соат ичида содир бўлиши мумкин.

Инъекция усули билан:

Вирус одамларга инъекция қилиш йўли билан ҳам юқади. Буни биотеррорчилар ёки ҳукумат янги биологик қуролларни синаб кўриш учун қилиши мумкин. 

Сув ва озиқ-овқат маҳсулотлари билан:

Зомби-вируси  сув орқали ҳам юқиши мумкин. Бунда зомби-вирусига чалинган мурдани сувга тушиши натижасида вирусларни сув оқими орқали тарқалиши ҳамда шаҳарларда сув таъминоти орқали тарқалиши мумкин. Ифлосланган сувлардан олиб озиқ-овқатларни тайёрлашда фойдаланилганда ҳам юқиш эҳтимоли мавжуд.

Зомби-вируси юртимизда учраши мумкинми?

Хавотирланишга ҳожат йўқлигини маълум қиламиз. Бугунги кунда республикамиз аҳолисига зомби-вируси бўйича хавф-хатар мавжуд эмас, дейилади Санэпидқўмита хабарида.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.