Ўзбекистонликлар ўтган йили 3,4 млн дона телефон импорт қилган

Улашиш:

Ўзбекистонга 2023 йилда хориждан қиймати 240,1 млн AҚШ долларига тенг бўлган 3,4 млн дона мобил телефон импорт қилинган.

Статистика агентлиги маълумотига кўра, мобил телефонлар импорти 2022 йил билан солиштирилганда 476 мингтага ошган.

Ўзбекистон 2023 йил мобайнида мобил телефонларни энг кўп импорт қилган давлатлар:

  • Хитой – 3,1 млн дона
  • Вьетнам – 276,8 минг  дона
  • Ҳиндистон – 37,2 минг дона
  • БАА – 7,8 минг дона

Маълумот учун, Ўзбекистонга 2022 йилнинг январь-декабрь ойларида хориждан қиймати 199 млн AҚШ долларига тенг бўлган 2,9 млн дона мобил телефон импорт қилинган.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.