Жиззахда қарор лойиҳалари юзасидан “Жамоатчилик муҳокамаси” бўлиб ўтди

Улашиш:

Жиззах давлат педагогика университетида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон – 2030” стратегияси тўғрисида”ги Фармони ва Ўзбекистон – 2030” стратегиясини 2023 йилда сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳалари юзасидан “Жамоатчилик муҳокамаси” бўлиб ўтди.

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Жиззах вилояти ҳудудий бўлинмаси ташаббуси билан ташкил этилган тадбирни Жиззах вилояти ҳокими ўринбосари кириш сўзи билан бошлаб берди.

“Жамоатчилик эшитуви”да Ҳаркатнинг ҳудудий бўлинмаси бош мутахассиси М.Маматқулов “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида белгиланган муҳим вазифалар бўйича иштирокчиларга маълумот берди. Шунингдек, Жиззах давлат педагогика университети профессор-ўқитувчиси А.Тўраев, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Жиззах вилоят Кенгаши раиси М.Раҳмонбердиевларнинг маърузалари тингланди.

Тадбир сўнггида иштирокчиларнинг мавзу юзасидан фикрлари эшитилди.

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.