Жиззахда солиқ қонунчилиги янгиликларига бағишланган учрашувлар бўлиб ўтди

Улашиш:

Жиззах вилояти солиқ бошқармаси томонидан солиқ ва бюджет сиёсатининг 2024-йилга мўлжалланган асосий йўналишлари ҳамда тадбиркорларнинг барқарорлик рейтинги бўйича тушунчаларни кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида учрашув ва давра суҳбатлари ташкил этилмоқда.

Шундай учрашувлардан бири Жиззах шаҳар савдо-саноат палатаси билан ҳамкорликда ўтказилди.

Жиззах шаҳар адлия бўлими биносида бўлиб ўтган давра суҳбатида вилоят солиқ бошқармаси масъуллари томонидан кейинги йилларда солиқ маъмурчилигида тадбиркорларимизни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг барқарор фаолият юритишларини таъминлашга қаратилган катта ислоҳотлар амалга оширилаётгани таъкидланиб, йиғилганларга солиқ қонунчилига киритилган қатор ўзгартириш ва қўшимчалар ҳақида маълумот бериб ўтилди.

Тадбирда, мавзуга оид саволларга жавоб берилиб, тадбиркорларнинг барқарорлик рейтинги бўйича тушунтиришлар берилди.

Жиззах вилоят солиқ бошқармаси Ахборот хизмати

 

 

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.