Совуқ қачонгача давом этади?

Хато ҳақида хабар Чоп этиш

Ўзбeкистон бўйича 2024 йил 20 февралга қадар об-ҳаво прогнози тақдим этилди.

Ўзбекистон ҳудудига ўтган куни кечаси совуқ ҳаво массалари кириб келиши бошланди.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ва республиканинг чўл ҳудудларида шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучайди, баъзи жойларда шамол кучайиши 28 м/с га етди. Қорақалпоғистон Республикаси ва Навоий вилояти шимолида ҳаво ҳарорати  11-17 совуққача пасайди.

Сўнг совуқ ҳаво массалари республиканинг барча ҳудудларини қамраб олди.

Шанба ва якшанба кунлари кечалари ҳарорат 3-8 даража совуққача пасаяди, кундуз кунлари 3 даража совуқ, 2 даража илиқ атрофида, баъзи жойларда 5 даражагача илиққача бўлади. Шимолда ҳарорат кечалари 11-16 даража совуқ, кундузи 3-8 даража совуқ бўлади.

Дам олиш кунлари Бухоро, Навоий, Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида асосан қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлади.

Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 16-17 февралда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди, айрим жойларда баъзида 25-28 м/с гача кучайиши мумкин.

Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади.

19-20 февралда баъзи жойларда бироз қор ёғади. Шимолда кечаси 11-16° совуқ, кундузи 0-5° совуқ бўлади. Бошқа ҳудудларда ҳарорат кечаси 3-8° совуқ, кундузи 0-5° илиқ атрофида бўлади.

Демак, совуқ қутбий антициклон таъсири республикада узоқроқ давом этади.

Мавзу юзасидан фикр, мулоҳаза ёки қўшимча маълумотларингиз бўлса, Sangzor.uz Telegram канали орқали таҳририятга йўллашингиз мумкин.
Фикрлар (0)
Фикр билдиринг
Код тушунарсиз бўлса, янгилаш учун расм устига босинг