Ўзбекистон ФИФА рейтингида 55-ўринга кўтарилди

Чоп этиш

ФИФА томонидан 2025 йил 10 июл куни эълон қилинган сўнгги рейтингда Ўзбекистон миллий терма жамоаси икки поғона юқорилаб, 55-ўринни эгаллади. Бу терма жамоамизнинг сўнгги йиллардаги барқарор ўсишини яна бир бор тасдиқлайди.

Ўзбекистон ҳозирда 1449,12 рейтинг очкосига эга. Бу натижа жамоамизни Осиё қитъасидаги етакчи термалар қаторига яқинлаштирмоқда. Қатар терма жамоаси 53-ўринда бўлса, Ироқ (58) ва Саудия Арабистони (59) Ўзбекистондан орқада қолмоқда.

Осиёдаги энг юқори ўринни Япония эгаллаган — 17-поғона (1641,23 очко). Ундан кейинги ўринларда Эрон (20-ўрин, 1624,30), Австралия (24-ўрин, 1591,24) ва Жанубий Корея (23-ўрин, 1587,08) жой олган.

Жаҳон рейтингининг юқори ўнталигини эса Аргентина бошқармоқда. Яқин таъқибчилар қаторида Испания ва Франция бор:

  1. Аргентина — 1885,36

  2. Испания — 1867,09

  3. Франция — 1862,03

  4. Англия — 1813,32

  5. Бразилия — 1777,69

  6. Португалия — 1770,53

  7. Нидерландия — 1758,18

  8. Белгия — 1736,38

  9. Германия — 1716,98

  10. Хорватия — 1707,51

Ўзбекистон миллий жамоаси учун бундай ўсиш халқаро мусобақалардаги муваффақиятли иштирок ва барқарор ўйинлар самарасидир. Эндиликда мақсад — 50ликка кириш ва Осиёдаги етакчилар қаторида мустахкам жой эгаллаш.

Мавзу юзасидан фикр, мулоҳаза ёки қўшимча маълумотларингиз бўлса, Sangzor.uz Telegram канали орқали таҳририятга йўллашингиз мумкин.
Фикрлар (0)
Фикр билдиринг
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив