Жиззахда адвокат пора билан қўлга олинди

Улашиш:

ДХХ Жиззах вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган тадбирда адвокат 1958 й.т. “А.Ш.” Жиззах шаҳрида яшовчи “С.Х.”ни ўзининг юқори лавозимларда ишловчи яқин танишлари ёрдами билан “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ тизимига ишга жойлаштириб қўйиш эвазига 2000 АҚШ доллари талаб қилиб, шундан 1000 АҚШ долларини олаётган вақтида жиноят устида қўлга олинган. 

Ҳозирда терговга қадар текширув тадбирлари олиб борилмоқда.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.