Ўзбекистон МТЖ жаҳон чемпиони Аргентинага қарши ўртоқлик ўйини ўтказади

Улашиш:

2025 йил октябрь ойида футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси амалдаги жаҳон чемпиони — Аргентина терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади. Бу ҳақда Championat.asia манбаси хабар берди.

Учрашув Аргентинада бўлиб ўтади ва Жаҳон чемпионати саралаш босқичидан муваффақиятли ўтган Ўзбекистон терма жамоаси учун мундиалга тайёргарлик доирасидаги муҳим беллашувлардан бири бўлади.

Қайд этиш жоизки, Аргентина терма жамоаси тарихда уч марта (1978, 1986, 2022) жаҳон чемпионлигини қўлга киритган ва ҳозирда амалдаги чемпион ҳисобланади. Бундай нуфузли рақибга қарши ўртоқлик ўйини ўзбекистонлик футболчилар учун жаҳон даражасидаги тажриба бўлади.

Ўйин санаси ва вақти тўғрисида қўшимча маълумотлар расман эълон қилинади.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.