Бош прокуратура Самарқанддаги ҳолат бўйича маълумот берди

Чоп этиш

Самарқандда болага нисбатан зўравонлик қилинганлиги ҳолати юзасидан Жиноят кодексининг 138-моддаси (Зўрлик ишлатиб ғайриқонуний равишда озодликдан маҳрум қилиш) билан жиноят иши қўзғатилди.

Бу ҳақда Бош прокуратура хабар бермоқда. 

Ҳозирда ички ишлар органлари томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Тергов жараёни назоратга олинган.

Эслатиб ўтамиз, 16 март куни Самарқанд вилоят ИИБ «102» операторига Самарқанд шаҳар, Гагарин кўчасида бир бола Damas русумли автомашинада оёғи занжир орқали кишанланганлиги тўғрисида хабар берилганди.

Мавзу юзасидан фикр, мулоҳаза ёки қўшимча маълумотларингиз бўлса, Sangzor.uz Telegram канали орқали таҳририятга йўллашингиз мумкин.
Фикрлар (0)
Фикр билдиринг
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив