QLED-телевизорларнинг «плюс-минуслари»

Чоп этиш

Энг яхши телевизорлар — QLED-телевизорлар, дейишади кўплар. Қўшиламиз, улар ҳақ, аммо энг мукаммал (ҳозирча) технологияга эга ушбу телевизорлар ҳам айрим минуслардан холи эмас. 

Аввало телевизорнинг афзалликлари ҳақида — QLED экранлар ёрқин ва тиниқ тасвирни бера олади:

Тасвир сифати. Жуда ҳам реал тасвирга эга бўласиз. Ёрқинлиги, рангларининг бойлиги, қора ранг чуқурлиги аъло даражада.

Кўриш бурчаги кенглиги. Шунинг учун ҳам QLED-телевизорлар кўпчилик бир бўлиб томоша қилиши учун ажойиб танлов.

Узоқ хизмат қилиши, куйган пикселлардан холилиги. Бунинг шарофати билан камида 10 йил сизга беминнат хизмат қилади.

QLED-экранларнинг иккита камчилиги бор:

Ост ёруғлик (подсветка) муаммоси. Айниқса, қорамтир тусли видеоларни кўришда бу сезилади.

Қора рангнинг етарлича тўйинмагани. QLED-экранлардаги квант нуқталар тўлиқ (100 фоиз) қора тасвирни беролмайди.

Мавзу юзасидан фикр, мулоҳаза ёки қўшимча маълумотларингиз бўлса, Sangzor.uz Telegram канали орқали таҳририятга йўллашингиз мумкин.
Фикрлар (0)
Фикр билдиринг
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив