Муваффақиятга эришган машҳурлар амал қиладиган 10 қоида

Улашиш:

Миллионер Ричард Сент-Жон энг муваффақиятли одамлар, жумладан Билл Гейтс, Опра Уинфри, Ричард Бренсон, Жоан Роулинг билан 500 дан ортиқ интервью ўтказади, юзлаб бошқа биография ва хотираларни таҳлил қилади ва “Катта саккизлик китобини ёзади. Унда барча муваффақиятли одамлар нима билан шуғулланиши ва уларни нима бирлаштириши ҳақида сўз боради.

Муваффақиятли одамлар қалбига қулоқ солади

Барча муваффақиятли одамлар қалбига эргашади, ўзлари севган ва уларни илҳомлантирадиган ишларни қилади. Машҳур актёр Рассел Кроу “Энг яхши эркак роли” йўналишида “Оскар”ни қўлга киритишининг бир сабаби борлигини айтади: “Мен актёрликни шунчаки яхши кўраман — ишимни бутун вужудим билан севаман. Мен образ яратишни яхши кўраман. Бу ҳаётимнинг маъноси”. Машҳур ихтирочи Томас Эдисон шундай деган эди: “Умримда бир кун ҳам ишламаганман, шунчаки ишимдан завқ олдим”.

Муваффақиятли одамлар қаттиқ меҳнат қилади

8 соатлик иш ҳафтаси ҳақидаги ҳикояларни ва турли бизнес-мураббийлар таклиф қиладиган бошқа бемаъни нарсаларни унутинг. Муваффақиятга эришиш учун кўп меҳнат қилиш керак. Масалан, таниқли телебошловчи Опра Уинфри суратга олиш майдончасига эрталаб соат 5:30 да етиб келганини айтади: “Мен эрталабдан кечгача тик оёқда турганман. Қуёшни кўрмаган кунларим бўлган, чунки павильондан павильонга югуриб юрардим. Агар муваффақиятга эришмоқчи бўлсангиз, кунига 16 соат ишлашингиз керак бўлади”.

Муваффақиятли одамлар пул кетидан қувмайди

Кўпчилик машҳурлар ҳеч қачон пул кетидан қувмаган, балки фақат ўзлари ёқтирган ишни қилган. Масалан, Билл Гейтс шундай дейди: “Microsoft компаниясини ўйлаб топганимизда, бундан пул ишлашимиз мумкинлигини умуман ўйламаган эдик. Бизга дастурий таъминотни яратиш жараёни ёқарди. Унинг гигант корпорацияга айланиши ҳеч кимнинг хаёлига келмаганди”.

Муваффақиятли одамлар ўзларини қандай енгишни билишади

Менежментнинг “отаси” Питер Дракер ҳар доим муваффақият калити “ўзини ҳаракат қилишга мажбурлаш” эканлигини айтди. “Муваффақиятингиз истеъдодларингизга боғлиқ эмас, балки комфорт зонангиздан қандай чиқишни билишингизга боғлиқ”, дейди Питер. Ричард Бренсон ҳам худди шундай фикрни айтади: “Мен ҳар доим имкониятларим чегарасигача ишлайман. Бу жуда тез ўсишимга ёрдам беради”.

Муваффақиятли одамлар ижодкор бўлади

Машҳур “маҳсулотлар” ғоялардан келиб чиқади. Агар муваффақиятга эришмоқчи бўлсангиз, ижодкор бўлишингиз керак. Тед Тёрнер биринчи бўлиб янгиликлар трансляцияси 24/7 амалга оширилиши мумкин деб ўйлаган. У ҳафтасига 7 кун 24 соат эфирга узатиладиган CNN24 каналини ишга туширади. Ушбу ғоя туфайли Тед мултимиллионер ва медиамагнатга айланди.

Муваффақиятли одамлар шубҳалар билан қандай курашишни билади

Агар сиз муваффақиятга эришмоқчи бўлсангиз, шубҳаларингизни бир четга суриб қўйинг. Актриса Никол Кидман шундай дейди: “Мен доим ролимни жуда ёмон ўйнайман, деб ўйлайман. Фильм суратга олишни бошлаганимизда, ҳар икки ҳафтада мен режиссёрга мендан кўра ролни яхшироқ ижро этадиган актрисалар рўйхати билан мурожаат қиламан. Аммо кейин тинчланаман — ёки шубҳалар сизни енгади, ёки сиз уларни. Ҳаммаси оддий”.

Муваффақиятли одамлар диққатни жамлашни билади

Ҳозир кўпчилик диққат етишмаслиги бузилишининг мавжудлиги ҳақида гапиришади ва бу одамларнинг ривожланишига тўсқинлик қилади. Агар инсон севимли машғулотини топса, диққатини унга қаратиши мумкин. Таниқли режиссёр Норман Жевисон шундай дейди: “Менимча, ҳаётдаги ҳамма нарса диққатингизни бир нарсага қаратиш ва ўзингизни унга бағишлаш қобилиятингизга боғлиқ”.

Муваффақиятли одамлар дам олиш кунларини ёқтирмайди

Бадавлат одамлар нега нафақага чиқмаслигини ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Уоррен Баффет буни шундай изоҳлайди: “Мен ишлашни яхши кўраман. Якшанба келса, кўплар каби қувонмайман, дам олиш кунлари ҳам ишлашимни биламан”. Машҳур актёр ва продюсер Уоррен Бити қўшимча қилади: “Ҳақиқий профессионаллар ҳар доим нима қилаётганларини тушунмасдан муваффақиятга эришадилар: ишлаш ёки ундан завқ олиш”.

Муваффақиятли одамлар янада яхшироқ бўлишга интилади

Муваффақиятли одамлар доимо ўзларини ва маҳсулотларини қандай яхшилашлари ҳақида ўйлашади. Мисол учун, буюк ихтирочи Томас Эдисон шундай деган: “Мен ҳеч қачон бирор предметни қандай яхшилашим мумкинлигини ўйламасдан кўриб чиқмайман. Яхшиямки, ёшлигимда 8 соатлик иш куни ҳали ўйлаб топилмаган эди. Агар ҳаётим шу қадар давом этадиган иш кунларидан иборат бўлса, бошлаган ишларимнинг кўпини охирига етказиш қийин бўларди”.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.