Дунёдаги энг тезкор камера ишлаб чиқилди

Чоп этиш

Канаданинг INRS Energie Materiaux Telecommunications Тадқиқотлар маркази муҳандислари бир сонияда 156,3 триллионта кадр олувчи дунёдаги энг тезкор камерани ишлаб чиқишди.

Фото: INRS

«SCARF» деб номланган камера сониянинг квадриллион улуши — фемтосекундлар ичида содир бўладиган ҳодисаларни, масалан, зарба тўлқинларининг моддалар ёки тирик ҳужайралар орқали тарқалишини ўрганиш имконини беради.

Камеранинг ишлаш тамойили суратга олинаётган воқеа ёки объект орқали ўтаётган лазер ёруғлиги ултрақисқа импулсларидан фойдаланишга асосланган. Импулслар рангли гаммалар бўйлаб ўтгани боис ўта қисқа вақт оралиғидаги ўзгаришни ёзиб олиш мумкин.

Фото: INRS

SCARF тизимлари орқали олинган видеоларга маиший фойдаланишда эҳтиёж бўлмаслиги мумкин, аммо у физика, биология, кимё, материалшунослик ва муҳандислик фанларида ўта тез юз берувчи ҳодисаларни ўрганишда янги кўмакчига айланиши эҳтимолдан холи эмас.

Мавзу юзасидан фикр, мулоҳаза ёки қўшимча маълумотларингиз бўлса, Sangzor.uz Telegram канали орқали таҳририятга йўллашингиз мумкин.
Фикрлар (0)
Фикр билдиринг
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив