Самарқандда зўровонликка қарши ҳамкорлик йўлга қўйилди

Улашиш:

Европа Иттифоқи молиявий кўмагидаги Saferworld халқаро ташкилоти ҳамда Жиззах вилоят “Istiqlol avlodi” ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш маркази ва “Диалог” нодавлат нотижорат ташкилоти билан ҳамкорликдаги “Ўзбекистонда фуқаролик жамияти ва давлат органлари ўртасида гендер тенглиги бўйича ҳамкорлик” лойиҳаси доирасида, Оила ва хотин-қизлар бошқармаси, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Самарқанд вилоят бошқармаси,  Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш Республика маркази вилоят ҳудудий бўлими, ЎзННТМА вилоят бўлими билан ҳамкорликда учрашув ўтказилди.


 Учрашувда Оила ва хотин-қизлар бошқармаси, Ички ишлар бошқармаси ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси, ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Самарқанд вилояти бошқармаси вакиллари, хотин-қизлар бўйича маҳалла фаоллари, давлат органларининг манфаатдор идоралари ҳамда фуқаролик жамиятининг вакиллари иштирок этишди.


Учрашувда Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бўлим бошлиғи Фотима Ботирова, "Рахмдиллик" нодавлат нотижорат ташкилоти раҳбари  Бибисора Орипова  хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликни олдини олиш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамиятни ривожланиши йўладаги муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидлашди.

Жиззах вилояти “Istiqlol avlodi” ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш маркази ижрочи директори томонидан Наманган, Самарқанд ва 

Жиззах вилоятларидаги Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш марказлари ва ННТ лар қошидаги Шелтерларнинг эҳтиёжлари ва талабларини ўрганиш бўйича ўтказилган таҳлил натижалари тақдимот қилинди.


Давра суҳбати иштирокчилари таҳлил натижалари бўйича ўз фикр ва мулоҳазаларини билдириб, тавсияларини беришди. Ҳамкорликда тарғибот тадбирларини ўтказиш, тазйиқ ва зўравонликка идоралараро биргаликда курашишга келишиб олинди.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.