Икки ой аввал иш бошлаган ҳоким ўринбосари жазога тортилди

Улашиш:

Яккабоғ тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Имомов Зурқайнар Қулматовичга ҳайфсан интизомий чораси қўллаш тўғрисида қарор қабул қилинди. Бу ҳақда Nasafnews хабар берди.

Бу қарорга Қашқадарё вилоят прокуратурасининг ўринбосарга интизомий жавобгарлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги қарори асос қилиб олинган.

Ўринбосар Президент қарорларида белгиланган вазифалар ижросини лозим даражада таъминланмаган ва ўз ишига масъулиятсизлик билан ёндошган.

Зулқайнар Имомов икки ой бурун, 2021 йилнинг декабрь ойида ўринбосарликка тайинланганди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.