Туркиядаги ўзбекистонликлар огоҳлантирилди

Улашиш:

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси мамлакатда сўнгги вақтларда ватандошлардан айрим турдаги фирибгарлик қурбони бўлиб қолаётганликлари юзасидан мурожаатлар кўпайганини билдирмоқда.

«Facebook» ижтимоий тармоғи орқали ўзини Туркия Иш Банки ходими сифатида таништириб, худдики ушбу банкда сиз билан фамилиядош вафот этган шахснинг қолиб кетган сармоясига шерикчилик қилиш эвазига унинг ҳисобига маълум бир миқдорда пул ўтказиб бериш (бунинг қурбонлари Ўзбекистондан ҳам учрамоқда) ҳамда шунга ўхшаш ҳолатлар кўп учраб турибди», – дейилади Бош консулхона хабарида.

Ўз навбатида, ватандошлардан телефон орқали ўзини банк ходими деб таништирган шахсларга ўзига тегишли маълумот бермаслик, шахсий картанинг махфий рақамларини айтмаслик ва бу борада эҳтиёт бўлишлари сўралмоқда.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.