Ота фарзандлари таъминоти таъминлашдан бўйин товлаганлиги сабабли қамалди

Улашиш:

Бюронинг Жиззах шаҳар бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг ижро варақасига асосан қарздор О.Т ҳисобидан ундирувчи Н.С фойдасига 1 нафар фарзанди моддий таъминоти учун ¼ қисм миқдорда алимент ундириш ҳақидаги ижро хужжати бўлим иш юритувида мавжуд.

Давлат ижрочиси томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қарздор О.Т томонидан фарзанди таъминоти учун ҳисобланган 9,500,000 сўм алимент пуллари тўлашдан қасддан бўйин товлаганлиги сабабли қарздор О.Т га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 474-модда 1-қисмига асосан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Б.Пайзимуродов - Бюронинг Жиззах шаҳар бўлими давлат ижрочиси 

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.