Ўзбекистондан қарийб 400 минг тонна мева ва сабзавотлар экспорт қилинган

Хато ҳақида хабар Чоп этиш

2024 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистон хорижга 375,3 минг тонна мева-сабзавот сотган ва 200 миллион доллардан ортиқ даромад олган. 

Экспортнинг умумий қиймати 219,8 миллион долларни ташкил этган. Мамлакат экспортининг умумий ҳажмида жорий йилнинг январь-март ойларида мева ва сабзавотлар улуши 3,4 фоизни ташкил этган.

Айтиш керакки, жорий экспорт ҳажми тегишли даврда ўтган йилги кўрсаткичдан 72,5 фоизга ёки 157,7 минг тоннага ошган.

Мева – сабзавот маҳсулотлари экспорт қилинадиган асосий бозорлар Покистон (26,2%), Россия (25,1%), Қозоғистон (10,5%) ва Хитой (9,2%) ҳисобланади.

Эслатиб ўтамизки, Сурхондарёда ўрикнинг эрта ҳосили аллақачон йиғиб олинган. Улар ҳам экспорт қилинади, чунки мева сифати жаҳон стандартларига жавоб беради.

Мавзу юзасидан фикр, мулоҳаза ёки қўшимча маълумотларингиз бўлса, Sangzor.uz Telegram канали орқали таҳририятга йўллашингиз мумкин.
Фикрлар (0)
Фикр билдиринг
Код тушунарсиз бўлса, янгилаш учун расм устига босинг