Қозоғистон етти нафар ноқонуний мигрантни Ўзбекистонга депортация қилган

Улашиш:

Қозоғистонда ўтказилган рейдлар давомида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари мамлакат ҳудудида ноқонуний фаолият юритаётган Ўзбекистоннинг етти нафар фуқаросини аниқлашган.

Қозоғистон Ички ишлар вазирлигининг маълумотларига кўра, Сатпаеве шаҳрида Ўзбекистоннинг етти нафар фуқароси ва Тожикистоннинг тўққиз нафар фуқароси тегишли рухсат ва ҳужжатларсиз ишлаган.

Таъкидланишича, чет эл фуқароларини ноқонуний равишда иш билан таъминлаган иш берувчилар ҳам қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилган.

Қонунийлик ва қонун устуворлигини таъминлаш мақсадида барча хорижий фуқаролар мажбурий равишда мамлакат ҳудудидан чиқариб юборилган.

Эслатиб ўтамизки, Москванинг Внуково аэропортидан тўрт кун ичида Тожикистоннинг 650 га яқин фуқароси депортация қилинган.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.