Ўзбекистон ва Бангладеш тўғридан-тўғри ҳаво қатновини қайта тиклашни режалаштиришмоқда

Улашиш:

Ўзбекистон ва Бангладеш тўғридан-тўғри ҳаво қатновини қайта тиклашмоқчи. Икки мамлакат ўртасидаги парвозлар 2005 йилда тўхтатилган эди.

Financial Express хабарига кўра, 6 май куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида Бангладеш ҳукумати котиби Маҳбуб Ҳусайн бу ҳақда маълум қилган. Ушбу масала бўйича икки томонлама келишув лойиҳаси мамлакат Вазирлар Маҳкамаси томонидан маъқулланган.

Илгари 1993 йилдан 2005 йилгача мамлакатлар ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновлар мавжуд эди. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Росавиация Красноярскдан Самарқандга тўғридан-тўғри парвозларни амалга оширишни маъқуллаган.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.