Бишимбаев иши. Қозоғистонда собиқ иқтисодиёт вазири хотинини ўлдиргани учун 24 йилга озодликдан маҳрум қилинган

Чоп этиш

Кеча Қозоғистонда суд Салтанат Нукенованинг қийноққа солиниши тўғрисидаги ишнинг асосий иштирокчиларига чиқарилган ҳукмни эълон қилган. 

Эслатиб ўтамизки, тергов маълумотларига кўра, жанжалдан кейин Қуандиқ Бишимбаев саккиз соат давомида рафиқаси Салтанат Нукеновани калтаклаган. У бу вазиятда маслаҳат сўраш учун фолбинга қўнғироқ қилган, амакиваччаси Бахитжон Байжановдан воқеа содир бўлган ресторандаги кузатув камераларидан ёзувларни олиб ташлашни сўраган.

Суд-тиббиёт экспертлари Салтанатнинг ўлимига зарбалар туфайли келиб чиққан ёпиқ мия шикастланиши сабаб бўлганини аниқлашган. Терговга кўра, Қуандиқ Бишимбаев хотинининг бошига бир қатор зарба берган, бундан у ерга йиқилган.

Олтинчи май куни Бишимбаев Нукенованинг ўлимида айбдорлигини тан олган, аммо қасддан одам ўлдиришда алоҳида шафқатсизлик қилмаганини айтган.

Бугун, 13 май куни суд ишнинг асосий иштирокчиларига ҳукм чиқарган: Бишимбаев 24 йил муддатга озодликдан маҳрум этилган. Унинг амакиваччаси Бахитжон Байжанов бошпана бергани учун тўрт йилга қамалган.

Жамоатчилик норозилиги туфайли Қозоғистон Сенати уй ва маиший зўравонликни жиноий жавобгарликка тортадиган "Салтанат қонуни"ни маъқуллаган. Илгари бунинг учун жавобгарлик фақат маъмурий Кодексда назарда тутилган эди, мазкур жиноят учун жавобгарлар кўпи билан 15 кун қамоқда ўтказишар эди.

Мавзу юзасидан фикр, мулоҳаза ёки қўшимча маълумотларингиз бўлса, Sangzor.uz Telegram канали орқали таҳририятга йўллашингиз мумкин.
Фикрлар (0)
Фикр билдиринг
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив