Ўзбекистонда битимни нотариусда видео алоқа орқали тасдиқлаш орқали автомобилни онлайн сотиш мумкин бўлди. Кўрсатмалар

Улашиш:

Автомобиллар олди-сотдиси бўйича битимлар E-notarius платформаси орқали нотариусга ташриф буюрмасдан онлайн тарзда расмийлаштиришга рухсат берилди. Шартнома видеоалоқа орқали тасдиқланади. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар бермоқда.

E-notarius.uz портали орқали автотранспорт воситаларини сотиш ёки сотиб олиш бўйича онлайн битимларни тузиш бўйича кўрсатмаларни тақдим этамиз.

  • сотувчи E-notarius.uz уз ахборот порталида “Нотариал ҳаракатни расмийлаштириш”ни танлайди, ўзининг шахсига оид маълумотларни киритади ва нотариал ҳаракатни яратади.

  • сотувчи сотилаётган автомототранспорт воситасини танлайди ва нархини киритади;

  • сотувчи сотиб олувчининг ЖШШИРни, шахсини тасдиқловчи ҳужжат серияси ва рақамини ва телефон рақамини киритади;

  • сотиб олувчининг телефонига SMS хабарнома юборилади. Сотиб олувчи ҳаволага кириб Face-ID орқали верификациядан ўтади ва розилигини тасдиқлайди;

  • автоматик тарзда ёки ихтиёрий нотариус танланади;

  • нотариус нотариал ҳаракатни расмийлаштиришга қабул қилиб, вақтни белгилайди ва тарафларнинг мобил телефонига SMS-хабарнома юборилади;

  • белгиланган вақтда нотариус тарафлар иштирокида видеоконференцалоқа орқали нотариал ҳаракатни расмийлаштиради;

  • битимнинг асл нусхалари тарафларга курьерлик (почта) хизмати орқали юборилади.

Эслатиб ўтамизки, 1 апрелдан бошлаб ўзбекистонликлар кўчмас мулк ва автотранспорт билан боғлиқ нотариал битимларни фақат чиқиндилар бўйича қарзлари тўланганидан кейин расмийлаштиришлари мумкин.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.