Испания маликаси уч йиллик ҳарбий хизматга юборилди

Улашиш:

Сарагоса шаҳридаги Жаҳон академиясида Испания маликаси Леонор уч йиллик армия курсини бошлади. Бу ҳақда Daily Mail хабар бермоқда.

Нашр чоп этган суратларда тахт ворисининг машғулотларда қайдлар ёзаётгани, машқ бажараётгани ва ҳарбий усулда саломлашаётганини кўриш мумкин. Малика бошқа ҳарбий хизматчилар қатори форма кийган ва сочларини йиғиб олган.

Фото: Reuters
Фото: Reuters

Бўлажак Испания қироличаси биринчи дарсларда ҳарбий ҳаётга мослашишга ёрдам берадиган модул бўйича ўқитилади.

Леонор кадет батальонига жойлаштирилган, у яна ўн икки талаба билан бирга яшайди. Кейинроқ у дастлабки машғулотлардан олиниб, асосий ҳарбий техника билан таъминланади.


Умумҳарбий академиядаги ўқишни тугатгандан сўнг, тахт вориси денгиз флотида ҳарбий тайёргарликдан ўтади ва Маринадаги ҳарбий-денгиз мактабида мичман (энг қуйи офицер) вазифасини бажаради, сўнгра уч йиллик таълимни Бош ҳаво кучлари академиясида якунлайди.

Маълумот учун, малика Леонор октябрь ойида 18 ёшга тўлади. Испанияда бўлажак қиролича ҳарбий амалиёт ўтаган бўлиши ва барча парламент монархияларида ҳарбий карьерага эга бўлиши керак.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.