Олимлар кўп марта қайнатилган сувнинг хавфсизлигини исботлади

Улашиш:

Хитойлик олимлар бир қатор тажрибалар орқали икки ва ундан ортиқ марта қайнатилган сувнинг зарари ҳақидаги кенг тарқалган маълумотлар нотўғри эканини аниқлади. Бу ҳақда Journal of Water and Health хабар берди.

Бир неча марта қайнатилган сувнинг зарари ва ҳатто хавфлилиги ҳақида кўплаб даъволар мавжуд. Сув биринчи марта қайнатилаётганда унда зарарли кимёвий бирикмалар ҳосил бўла бошлайди, агар такроран қайнатилса, уларнинг концентрацияси кўп марта ортади, деб ишонилади. Баъзи тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, сув ҳатто «оғир» бўлиб қолади - гўё унда дейтерий водород изотопини ҳосил қилади. Оғир сув одатда ядровий реакторларда ишлатилади.

Ушбу даъволарни текшириш учун хитойлик олимлар сувни қайта-қайта қайнатиб, тажриба ўтказдилар. Ҳар сафар улар сувдан намуна олиб, магний, рух, алюминий, темир, хром, симоб, қўрғошин, мис, селен, кадмий, сурма, хлор кўрсаткичларини ўлчадилар, шунингдек, ранги, ҳиди, шаффофлигини, ичак таёқчаси мавжудлигини текширдилар.

Кўп соатлик синов ва намуналарни таҳлил қилиш натижаларига кўра, ҳатто қайта-қайта қайнатилган сув ҳам хавфсизлик стандартлари доирасидаги кўрсаткичларга эга экани маълум бўлди.

Фақат pH даражаси бироз ошди - 8,95 гача (Россияда қабул қилинган стандартлар - 6,5 дан 8,5 гача). Бундай сувни ичиш хавфсиз бўлиб чиқди. Фақат қайта-қайта қайнатилган сувнинг таъми оддий сувдан анча ёмонроқ экани аниқланди холос.

Олимларнинг фикрига кўра, қайнаган сувни совитиб ёки илиқ ҳолда ичиш жўмракдан оқувчи сувга қараганда саломатлик учун фойдали. Чунки, қайнатилган сув патоген микроорганизмларни самарали ўлдиради ва дезинфекция воситалари қолдиқларини камайтиради.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.