2025 йил 1 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда жисмоний шахсларга тегишли 4 млн 612,7 минг автотранспорт воситаси рўйхатга олинган. Улар орасида енгил автомобиллар мутлақ устунликка эга бўлиб, жами транспорт воситалари улушининг 93 фоизини ташкил қилади.
2024 йилнинг шу даврига нисбатан автомобиль сони 441,5 мингтага ошгани қайд этилди.
Статистикага кўра, жисмоний шахсларга тегишли транспорт воситалари турлари қуйидагича:
енгил автомобиллар – 4 млн 289,0 минг дона;
юк автомобиллари – 302,6 минг дона;
микроавтобуслар – 7,7 минг дона;
махсус транспорт воситалари – 7,3 минг дона;
автобуслар – 6,1 минг дона.