Ҳиндистонда «қурт ёмғири» юз берди

Чоп этиш

Ҳиндистонда «қурт ёмғири» ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда Daily Mail ёзмоқда. 

Непал билан чегарадош Шарқий Ҳиндистон штатида ноодатий ёмғир ёғди. Бўлаётган воқеадан қўрқиб кетган маҳаллий аҳоли уйларига яшириниб, дераза ва эшикларни ёпиб олган.

Ҳозир мутахассислар бундай табиий ҳодисага нима сабаб бўлганини аниқлашга ҳаракат қилмоқдалар.

Маҳаллий ОAВларнинг хабар беришича, ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган. Бироқ йерга тушган ҳашаротларнинг катта қатлами туфайли одамлар узоқ вақт уйларини тарк эта олмадилар.

Мавзу юзасидан фикр, мулоҳаза ёки қўшимча маълумотларингиз бўлса, Sangzor.uz Telegram канали орқали таҳририятга йўллашингиз мумкин.
Фикрлар (0)
Фикр билдиринг
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив