U-20 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон бугун иккинчи ўйинини ўтказади

Чоп этиш

Ўзбекистон U-20 терма жамоаси бугун жаҳон чемпионатидаги иккинчи учрашувини ўтказади.

Равшан Ҳайдаров шогирдлари Янги Зеландия билан баҳс олиб боради. Учрашув соат 23:00да бошланади. Баҳс «Ўзрепорт» каналида намойиш этилади.

Эслатиб ўтамиз, жаҳон чемпионатининг биринчи турида Ўзбекистон ёшлари мезбонларга кичик ҳисобда мағлуб бўлишганди. Янги Зеландия эса биринчи турда Гватемалани 1-0 ҳисобида енгиб, уч очкога эга бўлган.

Гуруҳнинг иккинчи учрашуви Гватемала — Аргентина ўртасида бўлиб ўтади.

Мавзу юзасидан фикр, мулоҳаза ёки қўшимча маълумотларингиз бўлса, Sangzor.uz Telegram канали орқали таҳририятга йўллашингиз мумкин.
Фикрлар (0)
Фикр билдиринг
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив