Ким Чен Ин махфий ядро шаҳарчасини қурмоқда

Чоп этиш

Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин ядровий қуролга сармоя киритиб, ўзининг элита олимлари учун алоҳида шаҳар қуришга қарор қилди, дея Bild хабар берди.

Хабарга кўра, Ким Чен Ин ядровий дастурга юзлаб миллион доллар сарфлаш орқали ўзининг ҳарбий раҳбариятини тайёрламоқда. У олимлар ва ҳарбийлар учун ўз шаҳрини қуришга қарор қилган.

Махфий ядро шаҳарчасининг ҳақиқий фотосуратлари йўқ. Мажмуа пойтахт Пхеньян шимолида Чонгрен-сан тоғида жойлашган.

Шимолий Кореянинг янги элитаси учун уйлардан ташқари спорт майдончалари, сузиш ҳавзалари ва маданият заллари қурилмоқда. Бироқ, ОАВда таъкидланганидек, атом шаҳарчаси кўпроқ “олтин қамоқхона”га ўхшайди.

Унинг аҳолиси ҳудудни фақат ҳукумат рухсати билан тарк этиши мумкин. Журналистларнинг фикрича, бундай қаттиқ чекловлар ходимларнинг хиёнатидан қўрқиб, жорий қилинган.

Мавзу юзасидан фикр, мулоҳаза ёки қўшимча маълумотларингиз бўлса, Sangzor.uz Telegram канали орқали таҳририятга йўллашингиз мумкин.
Фикрлар (0)
Фикр билдиринг
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив