Тошкентда транспорт карталарини сотиш почта бўлимларига ўтказилади

Улашиш:

Жорий йилнинг 15 майидан бошлаб АТТО транспорт карталарини фақат пойтахтнинг почта бўлимларида сотиб олиш ва тўлдириш мумкин бўлади.  

"Тошшаҳартрансхизмат"нинг хабар беришича, 2024 йил 15 майдан бошлаб пойтахтдаги барча бўлимларда транспорт карталарини сотиш тўхтатилади. Ушбу транспорт карталарини сотиб олиш, ҳисобни тўлдириш ва тарифни харид қилишни почта хизматининг алоқа бўлимларида амалга ошириш мумкин.

Шунингдек, ташкилотнинг билдиришича, жамоат транспортида электрон тўловлардан фойдаланиш АТТО мобил иловаси ва виртуал карта орқали   бажариш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, ёзга қадар Тошкентда жамоат транспортини бошқаришнинг ақлли тизими жорий этилади.

Жиззах шаҳрида ҳам бу борада ишлар олиб борилаётганлиги ҳақида аввалроқ хабар берган эдик. Бу ҳақда ушбу мақолада танишишингиз мумкин:



2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.