Ўзбекистоннинг йирик чегара божхона постларида мева-сабзавот маҳсулотларини тезкор олиб чиқиш учун махсус белгилар билан жиҳозланган алоҳида йўлаклар ташкил этилади.
Давлат божхона қўмитаси маълумотларига кўра, ушбу йўлаклар бўйлаб устуворлик тез бузиладиган мева – сабзавот маҳсулотлари-пиёз, карам, гилос, ўрик ва бошқалар билан тўлдирилган транспорт воситаларига берилади.
Эслатиб ўтамизки, 2024 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистондан қарийб 400 минг тонна мева ва сабзавотлар экспортга кетган.