Жиззах вилоят солиқ бошқармасида «Аёллар бизнесини қўллаб-қувватлаш" бўйича учрашув семинар бўлиб ўтди

Улашиш:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 7 мартдаги “Хотин-қизларнинг тадбиркорлигини йўлга қўйиш ва ривожлантиришни қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Жиззах вилоят солиқ бошқармасида “Аёллар бизнесини қўллаб-қувватлаш” бўйича тадбиркор хотин – қизлар билан учрашув мулоқот ташкил этилди.

Унда Бош вазир ўринбосари З.Маҳкамова, Солиқ қўмитаси раисининг  ўринбосари У.Саъдуллаевлар иштирок этди.

Тадбир аввалида бошқарма биносида аёл тадбиркорлар томонидан тайёрланган махсулотлар кўргазмаси билан танишилди. 

Шундан сўнг, мамлакатимизда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка йўналтириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларга тўхталиб ўтилди. Айниқса, юртимизнинг энг чекка тумани, энг чекка маҳалласида ҳам ўз бизнесини йўлга қўяётган аёлларнинг борлиги эътироф этилди. Энг муҳими, хотин-қизларнинг касб-ҳунарли, тадбиркор бўлишига кўмаклашиш масаласи давлатимизнинг доимий эътиборида.

Шу боис, сўнгги йилларда хотин-қизларнинг иқтисодий фаоллигини ошириш, касбга ўқитиш ва бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорликка кенг жалб этиш бўйича қулай шарт-шароитлар яратилмоқда.

Тадбирда солиқ қонунчилигидаги янгиликлар, хусусан 2024 йил 1 февралдан жорий этилган тадбиркорларнинг барқарорлик рейтинги ҳақида ҳам тушунчалар берилди. 

Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар. Шундан сўнг Халқ банки томонидан фаолиятини ривожлантириш учун бир қатор тадбиркор хотин-қизларга кредит ажратилганлиги тўғрисидаги сертификатлар топширилди.

Куннинг иккинчи ярмида  меҳмонлар Янгиобод туманидаги “Зомин асл ипак толаси” ХКга қарашли тут плантациясида жорий қилинган ёмғирлатиб суғориш технологияси билан ҳамда аҳоли даромадларини ошириш бўйича кластерда етиштирилаётган ипак қурти парвариши жараёнини кўздан кечирдилар.  

Жиззах вилоят солиқ бошқармаси Ахборот хизмати

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.