Москва вилоятида саккиз нафар мигрант ёниб кетган шаҳарорти уйни ижарага олган ўзбекистонлик ҳибсга олинган

Улашиш:

Москва вилоятида мигрантлар бўлган хостел ёниб кетган. Терговчилар бахтсизлик юз берган шаҳарорти уйни ижарага олган 24 ёшли Ўзбекистон фуқаросини ҳибсга олишган.

23 майга ўтар кечаси "Снегирь" нотижорат боғдорчилик ширкатидаги уйда ёнғин содир бўлган, натижада саккиз киши ҳалок бўлган, яна бир киши касалхонада. Вафот этганлар орасида ўзбекистонликлар ҳам бўлган. ТАСС маълумотларига кўра, ёнғинга носоз иситгич сабаб бўлган.

Тергов давомида 24 ёшли Ўзбекистон фуқароси ҳибсга олинган ва сўроқ қилиш учун тергов органларига олиб борилган. Бу ҳақда Тергов қўмитасининг Москва вилояти бўйича бошқармаси хабар бермоқда. Ўзбекистонлик ёнғин натижасида эҳтиётсизлик туфайли инсонлар ўлимида гумон қилинмоқда. Ушбу модда бўйича максимал жазо тўрт йилгача озодликдан маҳрум қилишни назарда тутади.

Тергов маълумотларига кўра, эркак уй-жойни ижарага олган. Шартнома тузаётганда у уйни ўзи учун ижарага олганини айтган, аммо кейинчалик унга мигрантларни жойлаштирган.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.