Ўзбекистон тадбиркорлари президент билан очиқ мулоқот қилишлари мумкин бўлади

Улашиш:

Ўзбекистонда президентнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотини ташкил этиш бўйича республика комиссияси ва ҳудудлардаги тадбиркорлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш бўйича ишчи гуруҳлар ташкил этилади.

Бу президентнинг 30 майдаги қарорида кўзда тутилган.

Комиссия тадбиркорларнинг мурожаатлари ва таклифларини кечаю кундуз қабул қилиш ва умумлаштиришни ташкил этиш, тизимли муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш, шунингдек, тадбиркорларнинг айрим масалаларини жойларда тезкор ҳал этиш учун жавобгардир. 

Ҳар йили 15 июндан бошлаб очиқ мулоқот олдидан тадбиркорларнинг мурожаатларини кечаю кундуз қабул қилиш ташкил этилади. Ишбилармонлар савдо-саноат палатаси ҳузуридаги саll -марказ хизмати, ижтимоий тармоқлар ва сайёр қабуллар орқали ўз мурожаатларини қолдира оладилар. Бунинг учун, хусусан, "Тадбиркорлар билан очиқ мулоқот" электрон платформаси ишга туширилади.

Шунингдек, ҳужжатда 2024 йил август ойида Қорақалпоғистонда халқаро бизнес-форумни ўтказиш назарда тутилган. "Қорақалпоғистонда бизнес юритинг" дастури доирасида республикага йирик хорижий брендлар ва ишлаб чиқариш компаниялари жалб этилади.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.