Бухорода жадидлар мероси музейи очилади

Хато ҳақида хабар Чоп этиш
СИ ОВОЗ Мақолани тинглаш 00:00 / 00:00

Жадидлар давлат мероси музейини Бухородаги "Ҳовли поён" мажмуасида очиш режалаштирилган. Мухбиримиз берган хабарга кўра, бу ҳақда президентнинг 30 майдаги қарорида айтилган.

Музей Ўзбекистон маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси тизимига киради.

У жадидлар ҳаракатига бағишланган маҳаллий ва хорижий манбалар ва тарихий ҳужжатларни тўплаш, сақлаш, ўрганиш, тиклаш, нусхалаш ва нашр этиш, шунингдек маданий-маърифий ва илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш билан шуғулланади.

Маданий мерос агентлиги "Миллий меросга қўшган ҳиссам" умумхалқ акциясини ўтказади, унда музей учун аҳолидан жадидлар ҳаракатига бағишланган тарихий материаллар, буюмлар, ноёб расмлар сотиб олинади.

Мавзу юзасидан фикр, мулоҳаза ёки қўшимча маълумотларингиз бўлса, Sangzor.uz Telegram канали орқали таҳририятга йўллашингиз мумкин.
Фикрлар (0)
Фикр билдиринг
Код тушунарсиз бўлса, янгилаш учун расм устига босинг