Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги фатво маркази криптовалютадан фойдаланишни шариат томонидан маъқулланмаган номақбул хатти-ҳаракатлар қаторига киритган.
Фатволар маркази буни қуйидагича асослаган:
крипто валютанинг нархи кескин ўзгариб туради, бу эса шариат томонидан тақиқланган қимор ўйинлари элементларини яратади;
пул чиқариш-давлатнинг ҳуқуқи ва мажбурияти, давлатлараро тақсимланган валюта шариат томонидан маъқулланмайди;
пулни ҳамма қабул қилиши керак, ҳар бир киши ундан эркин фойдаланиши керак – криптовалюта бу талабга жавоб бермайди;
криптовалютанинг аниқ келажаги йўқ, унинг нархи доимо ўзгариб туради, бу эса уни қўллашни имконсиз қилади;
криптовалютадан фойдаланишда фирибгарлик хавфи катта, бу эса ундан фойдаланишни номақбул қилади.
Мусулмонларга криптовалютанинг салбий хусусиятлари сақланиб қолгунча уни ишлатишдан сақланиш тавсия этилади.