4-сектор раҳбари “Тошкент” МФЙ аҳолиси муаммоларини ўрганди

Улашиш:

Жиззах вилоят солиқ бошқармаси бошлиғи, 4-сектор раҳбари Бекзод Тошпўлатов томонидан Мирзачўл туманида навбатдаги сайёр қабул ўтказилди.

Сайёр қабул тумандаги “Тошкент” МФЙда бўлиб ўтди. Қабул аввалида сектор раҳбари маҳалла еттилиги билан учрашиб, ҳудуддаги муаммолар, долзарб вазифалар хусусида суҳбатлашилди.

Туман халқ қабулхонаси мудири, вилоят ва туман ташкилотларидан секторга бириктирилган масъуллар иштирокидаги сайёр қабулда ушбу маҳаллада истиқомат қилувчи фуқароларнинг мурожаатлари тингланиб, аксариятига жойида ечим топишга ҳаракат қилинди.

Айниқса электр энергияси, бандлик, нафақа пули тайинлашда кўмаклашиш, паррандачиликни ривожлантириш учун кредит расмийлаштириш, солиқ ва коммунал тўловларни тўлашда имтиёзлардан фойдаланиш, пластик картадан пул ечиб олиш билан боғлиқ кибержиноятни очишда масъулларга топшириқ бериш бўйича 10 га яқин мурожаатлар бирма-бир қайд этилди.

Яна бир фуқаро эса йўл транспорт ҳодисаси туфайли ногирон бўлиб қолгани, айни пайтда мутахассислиги бўйича ишга жойлашолмаётганлигини баён қилди.

Сектор раҳбари туман солиқ инспекциясидаги мавжуд бўш ваканцияга ишга кириш бўйича берган таклифи билан унинг масаласига жойида ечим топилди. 

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.