Ўзбекистон муаллифлик ҳуқуқларни ҳимоя қилиш билан шуғулланиш мажбуриятини олган

Улашиш:

Ўзбекистон ижрочилар, фонограмма ишлаб чиқарувчилар ва эшиттириш ташкилотларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги халқаро Конвенцияга қўшилган.

5 июн куни Шавкат Мирзиёев тегишли қонунни имзолаган.

Конвенция медиа-маҳсулотлардан ноқонуний фойдаланишнинг олдини олишга қаратилган. Ҳужжатнинг қоидалари Ўзбекистон томонидан айрим шартлар билан қабул қилинган.

Республика радиоэшиттириш ташкилотининг штаб-квартираси бошқа келишувчи давлатда жойлашган бўлса ва узатиш ўша давлатда жойлашган узатувчи ёрдамида амалга оширилган бўлсагина, эфирга узатишни ҳимоя қилади.

Ишлаб чиқарувчиси келишувчи давлатнинг фуқароси ёки юридик шахси бўлмаган маҳсулотларга нисбатан 12-моддани (фонограммалардан иккиламчи фойдаланиш тўғрисида) қўллайди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.