Kia ёнғин хавфи туфайли ярим миллионга яқин кроссоверини қайтариб олади

Улашиш:

Kia Моtors автомобилнинг ўз-ўзидан ёниб кетиши мумкинлиги сабабли АҚШдан 463 мингта Telluride кроссоверини қайтариб олишини эълон қилди.

Кореялик ишлаб чиқарувчи томонидан АҚШ Миллий Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасига тақдим этилган ҳужжатларга кўра, ёнғинга автомобилнинг электр олд ўриндиқлари сабаб бўлиши мумкин. Кучли зарба натижасида ўриндиқ бошқарув тугмалари силжиб кетиш хавфи мавжуд, бу эса уларнинг қисилиб қолишига олиб келиши мумкин.

"Бундай ҳолда ўриндиқлар остидаги кичик электр мотор узлуксиз ишлайди ва қизиб кетади, бу эса охир-оқибат ўриндиқларнинг ёниб кетишига олиб келиши мумкин", — дейилади хабарда.

Telluride — Kia компаниясининг Америка бозори учун махсус ишлаб чиқилган энг катта автомобили. Қайтариб олиш 2020 йилдан ҳозирги кунгача ишлаб чиқарилган автомобилларга тааллуқлидир. Тақдим этилган ҳужжатларда ишлаб чиқарувчи Telluride автомобилларида электр олд ўриндиқларнинг носозлиги туфайли тутун пайдо бўлишининг бир қанча ҳолатларидан хабардор эканлиги айтилган. Ушбу ҳолатларнинг ҳеч бири автоҳалокатга ёки ҳайдовчилар ёки йўловчиларга шикаст етказмаган.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.