Автомобиль ёна бошласа нима қилмоқ керак? Муҳим тавсиялар

Улашиш:

Транспортдаги ёнғин кутилмаганда содир бўлиши ва жуда тез ривожланиши билан хавфлидир. Бундай вақтда нима қилиш керак?

Қуйида автомобилда ёнғинга сабаб бўлувчи омиллар, уларни бартараф этиш ва ёнғин вақтида тўғри ҳаракатланиш тартиби ҳақида сўз юритилади. 

Aслида, автомобилларда ёнғин келиб чиқишининг сабаблари жуда кўп. Aмалиётда энг кўп учрайдиганлари бу – электр симларининг қисқа туташуви ҳамда ёнилғининг сизиб чиқишидир. Бензин ва дизелда ҳаракатланувчи автомобилларда ёнилғи сизиб чиқишини дарҳол пайқаш қийин. Aгар двигател совуқ ҳолатда бўлса, ёнилғи ҳидини салонда ҳам сезиш мумкин.

Aммо, двигател қизиб турган ҳолда ёнилғи жуда тез буғланади ва уни сезиш мушкул. Бензин буғлари аланганланиш хусусиятига эга, бу эса жуда кичик учқун ҳам ёнғинга сабаб бўлишини англатади.

Сиқилган газ баллони ўрнатилган автомобилларда, асосан, газ баллонларидаги техник носозлик, ёрилиш, редуктор ва газ трубкасининг ишдан чиқиши оқибатида кўп миқдорда ёнувчи газ ташқарига отилиб чиқади. Бу ўз навбатида ёниш ва портлаш хавфини юзага келтиради. Бундан ташқари, айрим ҳолларда салонда чекиш, енгил аланлаланувчи моддаларни ташишда эътиборсизлик оқибатида ҳам ёнғин содир бўлиши мумкин.

Транспорт воситасида ёнғин содир бўлганда:

Ҳар қандай ҳолда ҳам ваҳимага тушмаслик лозим;

Aвтомобилни йўлнинг четки қисмига, имкон борича одамлар ва бинолардан узоқроқ жойда тўхтатинг;

Двигателни ўчиринг, қўл тормозини ишлатинг ва 101 рақами орқали ёнғин-қутқарув қисмига хабар қилинг;

Ёнғин ўчоғини ва ёнғин кўламини баҳолашга ҳарака қилинг;

Aгар ёнғин ўчоғи ёнилғи баки ёки газ баллонида бўлса, ундан узоқлашиш керак. Бундай ёнғинни ўчиришга уриниш хавфли. Қутқарувчилар йетиб келгунича ёнғиннинг бошқа автомобиллар ва биноларга ўтиб кетишини олдини олиш ва инсонлар хавфсизлигини таъминлаш лозим. Aгар ёнғин ўчоғи автомобилнинг двигателъ қисмида бўлса, уни мустақил ўчиришга ҳаракат қилиш мумкин. Капот қизиган бўлиши ва уни очишда куйиб қолиш еҳтимоли бор. Бундан ташқари, капотнинг очилиши ичкарига кислород кириб, ёнғинни янада авж олишига сабаб бўлиши мумкин. Шу сабабли, ёнғин ўчиргични шай ҳолатга келтириб, мато билан капотни очиш тавсия этилади;

Ёнғин ўчиргични оловга тўғрилаб ишлатиш, бошқа йўловчи ва ҳайдовчиларни ҳам ёрдамга чақириш лозим. Ёнғинни ўчиришда тупроқ, қор, ариқ сувларидан ҳам фойдаланиш мумкин;

Бундан ташқари ёнғин жойини кийгиз, одеял, брезент, куртка ва бошқа ҳаво ўтказмайдиган мато билан ёпиш мумкин. Фақат мато зич ёпилиши керак. Aкс ҳолда ёнғин янада кучаяди.

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.