Қозоғистонда ноқонуний мигрантларга қарши рейдлар бошланган. Қўшни мамлакатда бўлган ўзбекистонликлардан миграция қонунчилигига қатъий риоя қилиш сўралган

Улашиш:

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Қозоғистонга борадиган ва у ерда бўлган ўзбекистонликларни ушбу мамлакатнинг миграция қоидаларига қатъий риоя қилишга чақирган.

3 июндан бошлаб Қозоғистоннинг барча минтақаларида миграция соҳасидаги қонунбузарликларни аниқлаш учун “Нелегал-2024” рейдлари ўтказилиб, унда Қозоғистон ҳудудида қонуний яшаётган ва қонуний меҳнат миграцияси тартибини бузган чет эл фуқароларига нисбатан чоралар кўрилмоқда.

Олмаота, Остона, Шимкент ва Мангистау вилоятларида қайд этилган қонун бузилишларининг тез-тез учраб туриши муносабати билан Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Қозоғистонга кетаётган ва у ерда бўлган ватандошлардан миграция қоидаларига риоя қилишни сўрамоқда.

Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистон фуқаролари Қозоғистонда 30 кунгача бўлишлари мумкин, аммо бу даврда ишлаш тақиқланади. Бундан ташқари, Қозоғистонга ишлаш учун борган киши дарҳол ишлаш учун ва вақтинча яшаш учун рухсатнома олиши шарт.

Қайд этиш жоизки, илгари Қозоғистонга ишлаш учун борган ўзбекистонликларга ҳужжатларни олиш учун фақат Аҳолига хизмат кўрсатиш марказларига мурожаат қилиш ва фирибгарларнинг шубҳали таклифларига ишонмаслик тавсия этилган эди.

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.