Ўзбекистон ҳукумати банк ва тижорат сирларини тарқатишни жиноий жавобгарликка тортиладиган жиноятлар тоифасига чиқаришни режалаштирмоқда

Чоп этиш

Ўзбекистонда банк сирларини тарқатганлик учун жиноий жавобгарлик жорий этилиши режалаштирилган.

"Махфий маълумотларни ҳимоя қилишни бузганлик учун жавобгарлик тўғрисида" ги қонун лойиҳаси муҳокама босқичига олиб чиқилган.

Ҳужжат тижорат ва банк сирларини тарқатиш учун маъмурий жавобгарлик ўрнига тижорат, банк, солиқ ва суғурта сирларини ноқонуний йиғиш, ишлатиш, тарқатиш учун жиноий жавобгарликни белгилашни таклиф қилади.

Қоидабузарлик учун БҲМнинг 100 дан 250 бараваришача (34 миллиондан 85 миллионгача) гача жаримага тортиш, озодликни чеклаш ёки бир йилгача озодликдан маҳрум қилишни назарда тутади.

Оғирлаштирувчи ҳолатларда икки йилдан уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланади.

Муҳокама 29 июнгача давом этади.

Мавзу юзасидан фикр, мулоҳаза ёки қўшимча маълумотларингиз бўлса, Sangzor.uz Telegram канали орқали таҳририятга йўллашингиз мумкин.
Фикрлар (0)
Фикр билдиринг
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив