Тошкентдаги «Чорсу» бозорида ёнғин содир бўлди

Улашиш:

Пойтахтнинг «Чорсу» бозорида содир бўлган ёнғин ҳақида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумот берди.

28 июн куни соат 01:12 да Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур тумани, Беруний кўчасида жойлашган «Чорсу» бозори ҳудудидаги савдо дўконларида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида ФВБга хабар келиб тушган.

12 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 01:17 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 02:22 да қуршаб олинган ва ёнғин соат 02:47 да тўлиқ бартараф этилган.

Ёнғин оқибатида вафот этган ва тан жароҳати олганлар тўғрисида хабар келиб тушмаган. Вазият тўлиқ назоратга олинди, дейилади хабарда.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.