Ўзбекистонда тазйиққа учраган аёлларга қандай ёрдам кўрсатилади?

Улашиш:

Ҳукуматнинг 25 июндаги қарори билан “Тазйиқ ва зўравонликка учраган хотин-қизлар ва уларнингвояга етмаган фарзандларига ижтимоий хизмат кўрсатишнинг маъмурий регламенти” тасдиқланган.

Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган шахслар қуйидаги шаклларда мурожаат қилишлари мумкин:

  • “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари ёки ижтимоий ходимга;

  • ички ишлар органлари навбатчилик қисмининг “102” телефон рақамларига ёки бевосита профилактика инспекторларига;

  • “112” ягона диспетчерлик хизмати ҳамда 1146 қисқа рақамли “ишонч телефони”га.

Мурожаат бўйича 24 соат ичида қуйидагилар амалга оширилади:

  • хотин-қизлар фаоли ва маҳалладаги профилактика инспектори томонидан тазйиқ ва зўравонликни содир этган шахс билан суҳбат ўтказилади;

  • ижтимоий ходим хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларининг ҳолатини дастлабки тарзда баҳолаш чораларини кўради;

  • профилактика инспектори хотин-қизларга ҳимоя ордери расмийлаштирилади ҳамда заруратга кўра бирламчи кўмак хоналарига жойлаштириш учун тегишли далолатномани расмийлаштиришга доир чораларни кўради;

  • ижтимоий ходим ва профилактика инспектори томонидан хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандлари уларнинг розилиги асосида бирламчи кўмак хонасига жойлаштирилади.

Эслатиб ўтамизки, Тошкентда Қозоғистон намунасига кўра "Оналар уйи" очилади.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.