Юртимизда барча ҳуқуқлари қатори моддий таъминот олиш ҳуқуқи ҳам қонун билан кафолатланган.
Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг 2023 йил 9 октябрдаги Ш.Ўдан Н.Жга 2 нафар фарзандининг моддий таъминоти учун ҳар ойлик даромадининг 1/3 қисм миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Жиззах шаҳар бўлими иш юритувига келиб тушган.
Ижро ҳаракатлари томонидан қарздор Ш.Ўнинг онаси неваралари вояга етгунига қадар ҳисобланган 308 млн. сўм алимент пулларини нақд тўлаб берди.
МИБ Жиззах шаҳар бўлими